Ўзбекистон Республикаси Ҳаво флоти куни ва “Uzbekistan Airports” АЖ ташкил топган кун

2021-08-13

Авиация соҳасида қўшалоқ байрам арафасида жорий йилнинг 13 август куни "Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти"нинг маҳаллий ҳаво йўллари терминалида Ўзбекистон Республикаси Ҳаво флоти куни ва "Uzbekistan Airports" АЖ ташкил топган кунга бағишланган тантанали тадбир  бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти, "Ўзавиация" агентлиги, "Ўзаэронавигация" Давлат унитар корхонаси маркази, Республика Tранспорт прокуратураси ва Тошкент Авиация-транспорт прокуратураси, "Uzbekistan Airways", "S7", "Turkish Airlines", "RedWings", "FlyDubay" каби авиакомпаниялар, шунингдек, республиканинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни "Uzbekistan Airports" АЖ Бошқарув  раиси Жўраева Рано Фрунзевна тантанали табрик билан очиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Tранспорт вазирлиги, "Ўзаэронавигация" Маркази Давлат унитар корхонаси, "Ўзавиация" агентлиги, Республика Tранспорт прокуратураси  ва авиакомпаниялар вакиллари "Uzbekistan Airports" АЖнинг йирик жамоаси ходимларини касб байрами ва "Uzbekistan Airports" АЖ ташкил топганлигининг икки йиллик юбилейи билан табриклашди.

Республика халқаро аэропортлари директорлари ҳам ZООМ видеоконференцияси орқали авиаходимларга ўзларининг самимий табриклари ва тилакларини изҳор этдилар.

Тадбир давомида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳаво флоти куни байрами ва "Uzbekistan Airports" АЖ ташкил этилганлигининг икки йиллиги шарафига бир қатор авиаходимлар самарали меҳнатлари ва фуқаро авиацияси ривожига қўшган ҳиссалари учун "Uzbekistan Airports" АЖ томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида барча меҳмонлар байрамона фуршетга таклиф этилди.

"Uzbekistan Airports " АЖ матбуот хизмати.